Yangi hujjatlar

АУТИЗМ

АУТИЗМ – шизофрениянинг тури, ёлғизлик, одамовилик. А.да ташқи муҳит б-н бўлган алоқа ва боғланиш йўқолиб қолади ва бемор ўзининг ички дунёсига кириб кетади. Реал воқеа ва нарсалар ҳеч бир қизиқиш ўйғотмайди. А. беморнинг фикрлаш жараёнида ҳам, ҳиссиёт ва бошқа руҳий фаолиятларида ҳам намоён бўлади. Беморнинг вақт ўтган сари одамовилиги кучайиб боради, ўз дилидаги дарду–аламларини, хаёлларини билдирмайди, атрофдагилар йўқдек жим юради, одамлар б-н мулоқотга кам киришади, расмий, совуқ муомалада бўлади. А.га дучор бўлган шахс б-н суҳбат тор доирада чегараланган бўлади. Бемор сабабсиз ўқиш ва ишни ташлайди, уйдан чиқмай қўяди, баъзи ҳолларда уйидан чиқиб кетиб, ўрмон, тоғларда яширинади. (муал. – Ш.Билолхўжаева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига