АВАНС (бўнак) – 1). Ходимга келгусида тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга ошириладиган пул тўлови. А.нинг миқдори корхона иш берувчиси томонидан ходимлар вакиллик органи б-н келишилган ҳолда белгиланади. 2). Хизмат сафарига юборилаётган ходимга хизмат сафари харажатларини қоплаш учун олдиндан тўланадиган пул суммаси. Хизмат сафаридан қайтган ходим қилинган харажатлар ҳисоботини тақдим қилади ва ортиқча қилинган харажатлар тўланади, А.нинг сарфланмай қолган қисми эса корхонага қайтарилиши лозим бўлади. 3). Хўжалик эҳтиёжлари (мас., бошқа жойдаги ишга юборилганда озиқ–овқат маҳсулотлари, инвентарлар сотиб олиш учун) берилган пул суммаси сарфланмасдан қолган қисми корхонага қайтариб берилиши лозим. (муал. – А.Ли)