Yangi hujjatlar

АВАРИЯ ИШЛАРИ

АВАРИЯ ИШЛАРИ – ишлаб чиқаришдаги авария (жиддий бузилиш, ўпирилиш, портлаш ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш зарурати деб баҳоланиши мумкин бўлган техноген ҳодиса. Корхонада авария юз берганида унинг оқибатларини бартараф қилиш, юз бериши хавфи туғилганда эса унинг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўрилади. Ана шу мақсадда ходимлар уларнинг розилигисиз вақтинча бошқа ишларга кўчирилишлари ва бунда касби, ихтисослиги эътиборга олинмаслиги мумкин. Лекин иш берувчи ишлаб чиқариш зарурати туғилгани ҳолда ҳам ходимни ёшига, жинсига, саломатлигига тўғри келмайдиган ишларга кўчириши мумкин эмас. А.и. учун дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишга жалб этишга йўл қўйилади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига