Yangi hujjatlar

БАҲО

БАҲО – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шартномаларни бажарганлик учун тарафларнинг келишуви б-н белгиланган ҳақ. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган Б. (тарифлар, нархлар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейин Б.ни ўзгартиришга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада Б. назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган Б. бўйича ҳақ тўланиши керак. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига