Yangi hujjatlar

БАДАРҒА

БАДАРҒА – 1) XIX–XX–а. бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор ш. ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Б. қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қўшимча жазо тарзида 1995 й. 1 апр.гача амалда бўлган қонунларда Б. кўзда тутилган ва 5 й.гача муддатга қўлланилган. Б. қилинган шахс рухсатсиз тақиқланган вилоят, ш. ёки туманга борган тақдирда маъмурий тартибда жазоланар, бундай қилмишни такрорласа, бир ярим й.гача озодликдан маҳрум этилар эди. Б. инсонпарварлик руҳига зид ва самарасизлиги сабабли бекор этилган. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига