БАЛЛИСТИТ – тутинсиз порохнинг, суюқ нитроэфирда (кўпинча бошқа портловчи моддалар б-н бирга) қайта ишланган, целлюлоза нитрати (одатда, коллоксилин)дан иборат бўлган тури. Б.нинг асосий таркиби: 50-60% коллоксилин, 25-40% нитроглицерин, диэтилен-гликолдинитрат ёки уларнинг аралашмасидан иборат бўлади. Бундан ташқари, Б. таркибига ҳидли нитробирикмалар (динитротолуол), стабилизаторлар (централит), флегматизаторлар ҳамда порох зарраларининг бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун графит киритилади. (муал. – Р.Алимова)