Yangi hujjatlar

Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди

2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди.

«Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.

Шунингдек, қарорнинг алоҳида иловаси билан «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши ҳам тасдиқланди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йили учун қабул қуйидагича белгиланди:

Мутахас-сислик шифри Мутахассислик номи Жами давлат гранти тўлов- контракт
1 5А 230701 Банк иши (фаолият турлари бўйича) 55 18 37
2 5А230702 Банк ҳисоби ва аудит 12 5 7
3 5А230603 Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун) 27 7 20
4 5А 230603 Инвестицияларни бошқариш (реал сектори учун) 13 3 10
5 5А230601 Давлат молиясини бошқариш 33 17 16
6 5А230602 Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори 10 2 8
7 5А230902 Аудит (молия соҳасида) 5 3 2
8 5А 231201 Суғурта иши 10 10
9 5А231301 Пенсия иши 15 10 5
10 5А 230801 Солиқлар ва солиққа тортиш 20 10 10
ЖАМИ 200 75 125

«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квотасининг иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқ ва корхоналари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

Т/р Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари Жами Шу жумладан
Давлат гранти тўлов-контракт
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1 1
2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1 1
3. Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 1 1
4. «Ўзбекнефтгаз» МХК 3 3
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2 2
6. «Ўзенгилсаноат» АЖ 1 1
7. «Ўзавтосаноат» АК 2 2
8. «Навоий КМК» ДК 2 2
Жами 13 3 10

 

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (18)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Битта фикр

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига