Yangi hujjatlar

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ – бир тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбурияти б-н боғлиқ шартнома. Ушбу шартноманинг ҳуқуқий асоси ФКнинг 759–770-м.да ўз ифодасини топган. Б.о.ш. омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Фуқаро омонатчи бўлган Б.о.ш. оммавий шартнома деб ҳисобланади. Б.о.ш. ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. Агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунда, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат б-н тасдиқланган бўлса, б.о.ш.нинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Унинг ёзма шаклига риоя қилмаслик бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига