Yangi hujjatlar

БАНК СЕРТИФИКАТИ

БАНК СЕРТИФИКАТИ – эмитент банк томонидан унинг номига мижознинг пул маблағларини қўйилганлиги тўғрисида ёзма гувоҳнома. Б.с. ўз эгасига ёки унинг меросхўрига Б.с. да белгиланган муддат ўтгандан сўнг қўйилган пул суммасини ҳамда унинг фоизини олиш ҳуқуқини беради. Б.с. қисқа мудатли бўлиб (одатда бир й.гача), инфляция унга деярли таъсир этмайди. Бундан ташқари, энг камида ўз қўйган маблағни олиш имконини туғдиради. Чунки инфляция унга таъсир қилган тақдирда ҳам оз фурсатга қўйилганлиги боис фоизлар б-н мижоз ютқазмайди. Унинг 2 тури мавжуд. 1. депозит сертификати, 2. омонат сертификати. Батафсил маълумот депозит ва омонат сертификатларида берилган. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига