БАНКЛАР АУДИТИ – банклар фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик текширишларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлар томонидан ҳар й. текшириб турилиши. Б.а. – банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш, банкларни аудиторлик текширишлар сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги холисона таҳлил этилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади. Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ ички аудиторлик дастурларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари шарт. (муал. – А.Ли)