БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ – банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағлари. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан Б.у.к.ни шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ Б.у.к.ни шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин. Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин. Банклар устав капиталининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади. (муал. – А.Ли)