Yangi hujjatlar

БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эга. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) киради. Хусусий белгилар илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папиляр чизиқлар тузилишининг турли кўринишларидан иборат. Улар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг ўзаро жойлашуви нақшни индивидуаллаштиради. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига