БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ – турли моддий нарсаларда шахс томонидан қолдирилган қўл ва бармоқ излари. Одамнинг қўли теккан юза юмшоқ ўзгарувчан бўлса, ҳажмли излар ҳосил бўлади. Из қолдирувчи қўл бўёқ, қон, сиёҳ ва ҳ.к. б-н ифлосланган бўлса ёки уларда терининг ёғлари бўлса, кўпинча объектларда юзаки излар ҳосил бўлади. Амалиётда одам қўл терисидан ажралиб чиқадиган ёғ аралаш суюқликдан объектларни (шиша, қоғоз, силлиқ юзали материаллар) ушлаши вақтида ҳосил бўлган излар учраб туради. Бу излар кўзга кўринмайдиган (латент) излар дейилади. Криминалистикада уларни кўринадиган даражага келтиришнинг бир қанча усуллари мавжуд. Юқорида айтиб ўтилган юзаки излар позитив излар деб ҳисобланади. Негатив излар бармоқнинг папилляр чизиқларига объект қандайдир мас., чанг ёки бўёқ ёпишиб ўтиши ҳисобига ҳосил бўлади. Бундай излар кам учрайди. (муал. – А.Норбоев)