Yangi hujjatlar

Бедарак йўқолган киши топилса, никоҳ қандай тикланади?

Савол: Турмуш ўртоғим ҳорижга ишлаш учун кетиб, анча йиллар қайтиб келмаганди. Шу сабабли суд томонидан бедарак йўқолган деб топилиб, никоҳимиз ҳам бекор қилинган эди. Бахтли тасодиф туфайли, у яқинда яна қайтиб келди. Биз никоҳимизни қайта тикласак бўладими ёки янгидан никоҳдан ўтишимиз керакми?


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 48-моддаси “Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши” деб номланиб, унда Сиз мурожаат қилган масала бўйича ишлар қандай ҳал қилиниши кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ва тегишли суд қарорлари бекор қилинган ҳолларда, никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризасига кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан тикланиши мумкин. Фақатгина агар эр (хотин) янги никоҳга кирган бўлса, никоҳни тиклашга йўл қўйилмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизлар биргаликда ариза бериб, никоҳингиз қайта тиклашингиз мумкин, яна янгитдан никоҳдан ўтиш учун зарурат йўқ.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (5)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига