Yangi hujjatlar

БЕПАРВОЛИК

БЕПАРВОЛИК – жиноят содир этган шахснинг ўз хулқ–атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига бефарқ қараш. Агар кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят Б. орқасида содир этилган деб топилади. Айбнинг фақат Б. шаклида шахс ўзининг хулқ–атвори (қилмиши)нинг ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини олдиндан уларнинг реал ва ҳатто мавҳум равишда бўлиши мумкинлигини англамайди. Эҳтиётсизлик шаклидаги айб турларининг характерли жиҳатлари, биринчидан, айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра олмайди, иккинчидан, шахс мазкур жиноятда ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиш мажбурияти ва имкониятига эга бўлади. Б.да ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан кўра билмаслик, оқибатга нисбатан ҳар қандай муносабатнинг мавжуд бўлмайди деган тасаввурга олиб келмайди. Бундай муносабат шахснинг қонун талабларига, ижтимоий хулқ–атвор қоидаларига, бошқа шахс манфаатларига бепарво муносабатда бўлишида ифодаланади. Шунинг учун Б.да интеллектуал ҳолат ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини англамасликда ифодаланади. Иродавий ҳолат шахснинг зарур иродавий таъсир, яъни содир бўлаётган воқеа–ҳодисаларнинг оқибатига бепарво муносабатда бўлишдан иборат. Жиноий Б.да шахс ўз қилмиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англаш имкониятига эга бўлади. Лекин бу оқибатнинг келиб чиқишини англаш учун қилиниши керак бўлган зарур иродавий ҳаракатларни амалга оширмайди, диққат–эътиборни ва эҳтиёткорликни намоён қилмайди (ЖК 22-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига