БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ – юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги сабабли ёки бошқа асосларга кўра ундан ҳақ олмаган ҳолда кўрсатилган юридик ёрдам тури. Адвокатлик тузилмаси муайян тоифадаги ишлар юзасидан моддий томондан кам таъминланган айрим фуқароларга Б.ю.ё кўрсатиши шарт. Бундай ҳолларда б.ю.ё. кўрсатган адвокатга меҳнат ҳақи адвокатлик тузилмаси маблағи ҳисобидан қопланиши лозим. (муал. – Б.Ахроров)