Yangi hujjatlar

БИЙЛАР СУДИ

БИЙЛАР СУДИ – шариат ва урф–одатларга таяниб иш кўрадиган суд. Б.с. қозоқ ва қирғиз халқлари тарихига мансуб. Чор Россияси маъмурияти Туркистонни босиб олгач, қозилар суди б-н бир қаторда Б.с.га ҳам рухсат берган. Б.с. 3 босқичдан иборат эди: 1) ишни мазмунан кўриб чиқиб, маслаҳатчиларсиз ҳукм чиқарувчи суд; 2) бийлар чиқарган ҳукм устидан шикоятни кўрувчи волость бийларининг йиғини; 3) эътиборли кишилар томонидан уч й.га сайлаб қўйилган бийларнинг фавқулодда йиғилиши Б.с. жиноят ишлари юзасидан бир ярим й.гача қамоқ жазоси бериш ва жарима солиш ҳуқуқига эга бўлган. Кўчманчи аҳоли ўртасида иш олиб борган Б.с. 20–й.лар охирида барҳам топди. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига