Yangi hujjatlar

БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ

БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ (инглизча biosphaira reserve) – ЮНЕСКОнинг биологик хилма-хилликни асраш ва унинг компонентларидан барқарор фойдаланиш қуроли бўлган “Инсон ва биосфера” халқаро дастурига киритилган, ер усти, қирғоқ бўйи ва денгиз экотизимларининг муҳофаза қилинадиган ҳудуди ёки уларнинг комбинацияси. Б.қ. ўзи жойлашган давлат бошқаруви ҳамда минтақа ва маҳаллий бошқарув органларининг назорати остида бўлади. Б.қ. қуйидаги функциялар бажарилишини таъминлайди: ландшафтлар, экотизимлар ва турлар муҳофазаси; имкониятларни намойиш қилиш ва ижтимоий–иқтисодий тараққиёт барқарорлигига кўмаклашиш; табиатни муҳофаза қилиш мақсадида маҳаллий, минтақавий, глобал даражада табиий атроф–муҳит бўйича билим олиш, илмий изланишлар ва мониторинг намойиши лойиҳаларини рўёбга чиқариш. (37)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига