БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ – шахс ЖК Махсус қисмининг турли м.да назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланмаганлиги тушунилади. Шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиши, унинг ижтимоий ахлоқи бузуқлиги, беқарорлигини, шахси ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилигини англатади. Ушбу ҳолатлар суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. (ЖК 32–34-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров)