Yangi hujjatlar

БИР БУТУННИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БИР БУТУННИ ТАШКИЛ ЭТИШ – идентификациянинг тури. Жиноят содир бўлган жойларда жиноятга алоқадор нарса предметларнинг бир қисми (парча, бўлаги) топилиб, қолган иккинчи қисми бошқа жойларда аниқланади. Мас., воқеа жойида ва гумон қилинувчида, унинг яшаш жойида, транспорт воситасида, ариқ, зовурларда ва ҳ.к.. Ушбу бўлак қисмларини махсус лабораторияларда мутахассис криминалист жой–жойига қўйиш (териш, улаш, елимлаш) йўли б-н текшириб чикади. Таққослаш пайти микроскоп МБС–10 ва б. қурилмалар ёрдамида кузатилиб, бўлаклар бир бутунни ташкил этган жойни фотосуратга туширади ва тўғри келган жойлар белгилаб қўйилади. (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига