БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН СУҒУРТА БАДАЛИ – суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта тўловларини бирданига тўлашдир. Уни тўлаш факти шартноманинг тузилганлигини ва унинг ҳуқуқий оқибатлари келиб чиқиши мумкинлигини билдиради. Б.й.т.с.б. транспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида кўп учрайди. Тўлов суғурта полиси б-н расмийлаштирилади. (муал. – И.Зокиров)