Yangi hujjatlar

БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР

БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР – битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлган битим. Б.т.б. уни тузган шахс учун мажбурият келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар б-н келишувда белгиланган ҳоллардагина мажбурият келтириб чиқариши мумкин. Б.т.б.ларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги ФКда белгиланган умумий қоидалар тегишлича қўлланилади. Б.т.б.да фақат бир томоннинг эрки ифодаланади, ҳуқуқ ва мажбурият фақат бир томоннинг иродаси бўйичагина вужудга келади, ўзгаради ёки бекор бўлади. Б.т.б.га мисол қилиб васият, меросдан воз кечиш, ишонч қоғози бериш, ваколат олмасдан вакиллик қилган шахснинг ҳаракатларини ваколат берувчи маъқуллашини кўрсатса бўлади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига