БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ – суд мажлисида иш ҳолатларини бевосита ўрганиб чиқиш ва аниқлаш ҳамда у асосда ҳал қилув қарори ва ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган суд поғонаси. Фуқаролик ишларини туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқади. Вилоят, Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ҳудудидаги ҳар қандай фуқаролик ишини туманлараро (ш.) судидан олиб биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритилишига қабул қилиб олишга ҳақли. Бундай қоида хўжалик ва жиноят ишлари бўйича ҳам мавжуд. (муал. – З.Иноғомжонова)