БИРЖА ТОВАРИ – белгиланган тартибда биржа савдоларига чиқарилган муайян тур ва сифатдаги товар, шу жумладан, товарга доир стандарт, контракт. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас. (муал. – И.Зокиров)