Yangi hujjatlar

БИРЖА ВОСИТАЧИЛАРИ

БИРЖА ВОСИТАЧИЛАРИ – биржа битимлари б.в. орқали тузилади. Улар (брокер) брокерлик ташкилотларига эга. Брокерлик ташкилотлари савдо–сотиқ (тижорат) ташкилотлардан ажратилган. Уларнинг алоҳида бўлим ёки филиали ҳам мустақил балансига ва ҳисоб рақамига эга. Жисмоний шахслар мустақил брокер(воситачи) бўлиши мумкин. Б.в. юридик шахс тузган ҳолда ҳам, юридик шахс мақомини олмай ҳам фаолият юритиши мумкин. Б.в. биржа савдосида воситачилик асосида алоҳида ҳуқуқларни амалга оширади. Б.в. ва уларнинг мижозлари ўртасида муносабатлар ўзаро келишув асосида амалга оширилади. Биржа ўз ваколати доирасида б.в. ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабат муддатини белгилаб беради. Шунингдек, агар уларнинг олиб бораётган фаолиятлари биржа қонунчилигига зид хатти-ҳаракатлар деб топилса, тегишлича мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. (муал. – И.Зокиров)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига