Yangi hujjatlar

БИТИМ ТУЗИШ

БИТИМ ТУЗИШ – жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларни белгиланган усулда, шаклда ва мазмунда содир этиши, амалга ошириши. Бир томонлама битим тузишда бир тарафнинг хоҳиш-иродаси етарли, кўп томонлама битимда тарафларнинг келишуви бўлиши керак. Битим оғзаки ва ёзма шаклда тузилиши мумкин. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар б-н тузган битимлари ҳамда фуқаролар ўртасида тузилган битимлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ суммадаги битимлари ёзма бўлиши керак. Тарафларнинг талабига биноан ва қонунда белгиланган ҳолларда битим нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Кўчмас мол-мулклар б-н боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши талаб этилади. Ушбу талабларга риоя этилмаса, ФК 109- ва 112-м. қўлланилади. Сукут сақлаш қонун ҳужжатларида ёки томонларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш–ироданинг ифодаси ҳисобланади. (муал. – Н.Имомов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига