БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ – ер участкалари ва б. кўчмас мол-мулк б-н боғлиқ (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш каби) б.д.р.ў. керак. Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. (муал. – И.Зокиров)