Yangi hujjatlar

БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ

БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИбитимларнинг мазмуни қонунга ва қонун асосида чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларга, умуминсоний қоидаларга мувофиқ бўлмаса, уни тузувчи шахслар муомала лаёқатига эга бўлмаса, номигагина тузилиб, у юридик оқибат туғдирмаса ва тузишда қонунда белгиланган шаклга риоя этилмаса б.ҳ.э деб топилади. Битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас, ўз–ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланади. Бундай битим ҳақиқий эмаслигининг тан олиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси б-н қўллашга ҳақли. Б.ҳ.э. ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан, олинган нарса, мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат б-н ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул б-н тўлаши шарт. Қуйидаги асослар: қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса, муомалага лаёқатсиз, қисман муомалага лаёқатли ва муомала лаёқати чекланган шахслар томонидан битим тузилса, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилса, янглишиш таъсирида тузилган битим, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф б-н ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битим, қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битим, юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битим Б.ҳ.э. олиб келади. Ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Ҳақиқий эмас деб топилган битим келажакда ҳаракатдан тўхтайди. Битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига