Yangi hujjatlar

БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ

БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ – муайян жиноятнинг белгиларини бошқа ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар асосида аниқланиши. Мас., ЖКнинг 200-м. диспозицияси бўйича унда ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотияси) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ушбу м. б-н жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ветеринария қоидалари ва зоотехника қоидалари ЎзР қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки тегишли вазирликларнинг йўриқномаларида белгилаб қўйилиши мумкин. Жиноятнинг обьектив томонини аниқлашда ушбу қоидалар кўрсатилган ҳужжатларга мурожаат қилинади ва қайси қоидалар бузилганлиги аниқланади. Бланкет диспозиция қонунларни ихчамлаштириш ва амалда қўлланишини осонлаштиришда катта аҳамиятга эга. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига