Yangi hujjatlar

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ – турмуш кечиришнинг асосий манбаи саналувчи боқувчи шахс вафот этганлиги туфайли унинг қарамоғида ва таъминотида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз шахсларга тайинланадиган ва тўланадиган пенсия тури. Боқувчи шахс касб касаллиги ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этганида марҳумнинг қарамоғидаги шахсларга, меҳнат стажидан қатъи назар, пенсия тайинланаверади. Турмушдаги (маиший) жароҳат ёки умумий касалликлардан вафот этган боқувчи қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига марҳум боқувчиси қонунда белгиланган иш стажига (ёшга мутаносиб) эга бўлганида тўлиқ пенсия тайинланади. Бундай пенсия тўлиқсиз меҳнат стажи б-н ҳам тайинланиши мумкин. Б.й.п. тайинлаш асослари ва шартлари, пенсия олишга ҳақли бўлган меҳнатга яроқсиз шахслар доираси, имтиёзли шартларда пенсия тайинланиши масалалари қонунда ва б. қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига