Yangi hujjatlar

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАР

БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАР – туғма ёки ҳаёт давомида олинган жароҳат, касаллик туфайли 16 ёшга етгунига қадар ногирон бўлиб қолган шахслар. Б.н. шахслар ТМЭК кўригидан ўтадилар ва ногиронлиги ўз тасдиғини топгач, уларга болаликдан ногиронлар учун тайинланган нафақа тайинланади. Болаликдан ногирон шахснинг соғайиб кетиши ва меҳнат қобилиятини қайта тикланиши ногиронликнинг бекор бўлишига олиб келади. Б.н. шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар. Б.н. шахслар ишлаганлари ва зарур меҳнат стажига эга бўлганлари тақдирда уларга умумий асосда ногиронлик пенсияси тайинланиши мумкин. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига