БОСҚИНЧИЛИК – ўзганинг мулкини талон–тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд худди шундай зўрлик ишлатиш йўли б-н қўрқитиб содир этилган ҳаракат. ЖКнинг 164-м.га асосан, Б. қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарса, бир гуруҳ шахслар, анча миқдордаги мулкни талон–тарож қилиш б-н боғлиқ ҳолда, такроран, хавфли рецидивист томонидан кўп миқдорда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилиши айбни оғирлаштиради. Б. жинояти жабрланувчига зўрлик ишлатиб ёхуд унга зўрлик қилиш б-н қўрқитиб содир этилган бўлса, жиноятчи 5 й.дан 8 й.гача озодликдан маҳрум қилинади (ЖК 164-м.). Б.нинг хавфлилик даражасига қараб, жазонинг янада оғир турлари белгиланган. Мас., Б.жуда кўп миқдордаги мулк талон–тарожи б-н боғлиқ ҳолда ёхуд ўта хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилса, жиноятчиларга 15 й.дан 20 й.гача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)