Yangi hujjatlar

БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ

БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ – ходимнинг меҳнат функциялари (касби, лавозими, ундан талаб этиладиган малака, меҳнатнинг муҳим шартлари) ўзгартирилгани ҳолда унга бошқа меҳнат вазифалари юкланиши. Доимий б.и.ў. фақат ходимнинг розилигига кўра амалга оширилади. Доимий б.и.ў. меҳнат шартномаси ўзгартирилишига ҳамда бу ҳақда иш берувчи буйруғи чиқарилишига сабаб бўлади. Вақтинча (кейинчалик ходимни ўз лавозимига қайтариш шарти б-н б.и.ў. ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиш юз берганида иш берувчи ташаббуси б-н амалга оширилади. Ходим илтимосига кўра, саломатлик аҳволи б-н боғлиқ равишда ёки бошқа сабаблар б-н вақтинча б.и.ў. мумкин. Бу ҳақда иш берувчининг буйруғи чиқарилади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига