Yangi hujjatlar

БОШ АТТОРНЕЙ

БОШ АТТОРНЕЙ – Буюк Британия, АҚШ, Бразилия, Венесуэла ва айрим бошқа давлатларда энг юқори лавозимли ҳуқуқий маслаҳатчи. Буюк Британияда Б.а. Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси, давлат манфаатларига дахлдор юридик ишларни юритади, судда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ишларда айбловни қўллаб–қувватлайди. АҚШда Бош атторней адлия департаментнинг бошлиғи (вазир) бўлиб, айни бир вақтда федерал ҳукуматнинг юридик маслаҳатчиси ҳисобланади. Бош атторней лавозими АҚШнинг аксарият штатларида ҳам бор. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига