Yangi hujjatlar

БОШ АУДИТОР

БОШ АУДИТОР – Англиянинг собиқ мустамлакалари бўлган қатор мамлакатлар (Ҳиндистон, Непал, Кения, Мавритания, Барбадос, Замбия ва б.) да давлат молия–бюджет назорати хизматига бошчилик қилувчи юқори лавозимли шахс. Б.а. Бош вазир розилиги, баъзида парламент тасдиқлаши б-н республика президенти ёки генерал–губернатор томонидан тайинланади. Маълум ёшга етгунга қадар лавозимда бўлади ва фақат импичмент йўли б-н лавозимдан четлатилиши мумкин. Б.а. ўз хизматини мустақил амалга оширади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига