Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди

Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.

bosh-vazir-qabulxonasi

Мазкур қабулхона орқали фуқаролар тўғридан-тўғри Бош Вазирга 3 хил усулда:

  • портал орқали (http://pm.gov.uz/);
  • қўнғироқ қилиш (210-0000 ёки 1000);
  • “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаатларини юборишлари мумкин.

Эътиборли жиҳати, портал орқали мурожаат юборилганда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юбориш мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади).

Виртуал қабулхонадан кўзланган асосий мақсад мутасадди вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этишда юзага келаётган норозигарчилик ва сансоларликларни кескин камайтириш, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юқоридаги ҳолатларни сунъий яратилишига сабабчи бўлган раҳбарларга таъсирчан чораларни белгилашдир.

Шу сабабли тизимнинг самарали фаолият юритиши, келиб тушаётган мурожаатларни тез, атрофлича ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида барча вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, қуйидаги ташкилотлар вакилларидан иборат доимий ишчи гуруҳи тузилди:

  1. Адлия вазирлиги;
  2. Ички ишлар вазирлиги;
  3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  4. Меҳнат вазирлиги;
  5. Халқ таълими вазирлиги;
  6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
  7. Солиқ қўмитаси;
  8. Давлат мулк қўмитаси;
  9. Давлат кадастр қўмитаси;
  10. Марказий банк;
  11. Касаба уюшмалари федерацияси;
  12. Савдо-саноат палатаси;
  13. Дин ишлари бўйича қўмита;
  14. “Ўзавтосаноат”.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (474)
  • Йўқ (14)
  • Бироз (11)

16 фикр

  1. .