Yangi hujjatlar

Мулкий тусдаги даъво аризалари учун давлат божи 1 фоизга туширилди

2014 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

Мазкур Қарор давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга судларда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг «а» кичик банди янги таҳрирда баён қилинди ҳамда Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан давлат божи ставкаси қуйидагича белгиланди:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан — даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда.

Маълумот учун шуни таъкидлаш жоизки, илгари мазкур банд қуйидаги кўринишда эди:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси: даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
  1 млн сўмгача бўлганда даъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
  1 млн сўмдан ортиқ, 10 млн сўмгача бўлганда даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;
  10 млн сўмдан ортиқ бўлганда даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

Кўриб турганингиздек, илгари Хўжалик судларига бериладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан давлат божи ставкаси 10 фоизгача қилиб белгиланган эди. Шунингдек, даъво суммаси қийматига қараб, давлат божи ставкалари фоизи ўзгарар эди. Эндиликда улар яхлит кўринишга келтирилди ва даъво суммасидан қатъи назар давлат божи ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (19)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига