Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган.

Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

1. Сенат раиси этиб сайланган Ниғматилла Юлдашев ўрнига Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирлигининг янги раҳбари этиб тайинланди.

Таржимаи ҳоли:

Таржимаи ҳоли:

Икрамов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос.
1995 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 1997-2003 йилларда Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2003-2008 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи – вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2013 йилдаги ПҚ-1995-сон Қарори билан М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

2. Яқинда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида ташкил этилган Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига қўмита раиси Хуршид Мирзоҳидов раҳбар сифатида тайинланган.

Таржимаи ҳоли:

Таржимаи ҳоли:

1971 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
Миллати – ўзбек. Маълумоти олий.
1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институни тамомлаган. Мутахассислиги радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение муҳандиси.
2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг олий бизнес мактабини бизнесни бошқариш магистри унвони билан тамомлаган. 1994-1999-йиллари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхоналарда турли лавозимларда ишлаган (Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги).
1999 йилдан 2001 йилгача Почта ва телекоммуникацияни ривожланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молия бўлими бошлиғи ва Жамғарманинг директори.
2001 йилдан 2002 йилгача “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.
2002-2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа ва ахборот технологиялари комплекси раҳбари котибиятининг мудири.
2003-2004-йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари лавозимини эгаллаган. 2004 йилнинг сентябридан декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.
2004 йилдан 2006 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.
2006 йилдан 2009 йилгача “Ўзпроммашимпекс” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси.
2009-2010-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари.
2010 йил ноябрдан 2012 йил февраль ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари.
2012 йил февралдан октябрь ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори.
2012 йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси эди.
Х.Мирзахидов оилали, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.

Ҳукумат таркибида фақатгина Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими вакант бўлиб турибди.

Демак, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Мирзиёев Шавкат Миромонович – Бош вазир, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбари.

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
2. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Азимов Рустам Содиқович – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари.

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

1. Иқтисодиёт вазирлиги;
2. Молия вазирлиги;
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;
4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;
5. Давлат солиқ қўмитаси;
6. Давлат божхона қўмитаси;
7. Давлат статистика қўмитаси;
8. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Зокиров Ботир Иркинович – Бош вазир ўринбосари – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари.

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
2. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ибрагимов Ғуломжон Иномович – Бош вазир ўринбосари, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

1. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич – Бош вазир ўринбосари – «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари.

Икромов Адҳам Илҳомович – Бош вазир ўринбосари, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари.

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

Қуйидаги соҳаларни мувофиқлаштиради:

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
2. Халқ таълими вазирлиги;
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
4. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Боситхонова Элмира Иркиновна – Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Вазирликлар

Саидова Галина КаримовнаИқтисодиёт вазири 

Ғаниев Элёр Мажидович – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири 

Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳарович – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири 

Тешаев Шуҳрат Жўрақулович – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири 

Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири 

Бердиев Қобул Раимович – Мудофаа вазири 

Аҳмедбоев Адҳам Акрамович – Ички ишлар вазири 

Комилов Абдулазиз Ҳафизович – Ташқи ишлар вазири 

Икромов Музраф Мубаракходжаевич – Адлия вазири 

Алимов Анвар Валиевич – Соғлиқни сақлаш вазири 

Ваҳобов Алишер Восиқович – Олий ва ўрта махсус таълим вазири 

Иноятов Улуғбек Илёсович – Халқ таълими вазири 

лавозими бўйича – Маданият ва спорт ишлари вазири 

Худайбергенов Турсинхон Айдарович – Фавқулодда вазиятлар вазири 

Давлат қўмиталари

Парпиев Ботир Раҳматович – Давлат солиқ қўмитаси раиси 

Дусанов Зоҳид Абдуқаюмович – Давлат божхона қўмитаси раиси 

Тўраев Ботир Эшбоевич – Давлат статистика қўмитаси раиси 

Ҳидоятов Даврон Абдулпаттахович – Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси 

Арабов Саидқул Амирович – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси 

Тўрамуратов Илҳомбой Бекчонович – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига лавозими бўйича киради.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (141)
  • Йўқ (12)
  • Бироз (12)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига