БОЖ ТАРИФИ – божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, ЎзР ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўплами. Товар номенклатураси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Агар ЎзРнинг халқаро шартномасида бож тарифи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (муал. – А.Ли)