Yangi hujjatlar

БОЖ ТЎЛОВЛАРИ

БОЖ ТЎЛОВЛАРИ – товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегарасидан ўтишида, шунингдек, БК белгиланган бошқа ҳолатларда божхона органлари томонидан олинадиган тўловлар. БКга кўра, Б.т.га қуйидагилар киради: 1) бож; 2) қўшимча қиймат солиғи; 3) акциз солиғи; 4) ЎзР божхона органлари томонидан лицензия берилганлиги учун йиғимлар; 5) божхона расмийлаштируви бўйича малака аттестати берилганлиги учун йиғимлар; 6) божхона йиғимларини расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари; 7) товарларни сақлаш учун божхона йиғимлари; 8) товарларни божхона орқали кузатиб бориш учун олинадиган йиғимлар; 9) дастлабки қарорни қабул қилганлик учун тўлов. Товарлар ва транспорт воситаларининг қонун ҳужжатларида белгиланадиган божхона қиймати божни, акциз солиғини ва тегишли бож йиғимларини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади. Б.т. декларант томонидан тўланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўловчининг ўрнига Б.т.ни тўлашга ҳақли. Б.т. божхона декларацияси қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиниши б-н бир вақтда тўланади. Товарлар нотижорат мақсадлари учун олиб ўтилаётганда Б.т. божхона декларациясини қабул қилиш б-н бир вақтда тўланади. Б.т.ни тўлаш муддатининг ўтиши божхона декларациясини топшириш муддати тугаганидан кейинги кундан бошланади. Б.т. божхона органига, халқаро почта жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан эса алоқа корхоналарига ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланади. Б.т.ни тўлаш товарлар ва транспорт воситаларини гаровга қўйиш, учинчи шахснинг кафолати ёхуд тегишли суммаларни божхона органининг депозит ҳисобварағига ўтказиш йўли б-н таъминланади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига