Yangi hujjatlar

БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ

БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ – божхона органларининг божхона қоидаларини бузишнинг бевосита объекти бўлган предметларни ёки корхона ва ташкилотлар ҳудудида ёки биноларида ёхуд транспорт воситаларида махсус тайёрланган яшириш жойига эга предметларни, шунингдек, божхона қоидаларини бузишга оид ишларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни текшириш фаолияти. Божхона органининг божхона қоидаларини бузиш ҳақидаги ишни юритаётган мансабдор шахси томонидан б.к.к. ўтказилганлиги ҳақида асосланган қарор чиқарилади. Б.к.к. татбиқ этилаётган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда холислар иштирокида ўтказилади. Б.к.к. ўтказилганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги баённома тузилади. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига