Yangi hujjatlar

БОЖХОНА НАЗОРАТИ

БОЖХОНА НАЗОРАТИ – божхона органлари томонидан юклар, транспорт воситалари, валюталар ва валюта бойликларининг олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки олиб ўтилиши тартибини бошқарувчи қонунлар ва қоидаларга юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя этишига қаратилган назорат. Б.н. ЎзР божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан божхона мақсадлари, божхона кўриги (товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, Б.н.нинг алоҳида шакли тариқасида шахсни кўздан кечириш), товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраш, ҳисоб ва ҳисобот тизимини текшириш, вақтинча сақлаш омборхоналарининг, бўш омборларнинг, божхона омборларининг, эркин божхона зоналарининг, божсиз савдо қиладиган дўконлар ҳамда товарлар ва транспорт воситалари бўлиши мумкин бўлган ҳудудини ва хоналарини ёхуд божхона органлари назорат қилиш керак бўлган фаолият амалга ошириладиган бошқа жойларни кўздан кечириш орқали амалга оширилади. Б.н.ни амалга оширишда инсон, ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган ва товарларга, транспорт воситаларига, шахсларга зарар келтирмайдиган техник воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Б.н.зоналарида ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини ва б. фаолиятни амалга оширишга, шунингдек, уларнинг чегаралари орқали транспорт воситалари, товарлар ва шахсларни олиб ўтишга божхона органларининг рухсати б-н ва назорати остида йўл қўйилади. Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи ёки назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятни амалга оширувчи шахслар бу органларга рўйхати ва тақдим этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳужжатлар ва маълумотларни топширадилар. Божхона назоратини амалга ошириш учун божхона органлари банклардан, бошқа молия–кредит муассасаларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан экспорт–импорт операциялари ҳамда назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолиятнинг бошқа турларига доир маълумотларни олишга ҳақлидир. Б.н. учун зарур бўлган ҳужжатлар шахслар томонидан камида уч й. сақланиши лозим. (муал. – А.Ли)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига