БОЖХОНА НАЗОРАТИ ЗОНАСИ – қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона назорати амалга ошириладиган ҳудуд. Б.н.з. божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган ерларда ва божхона органлари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда тузилади. Б.н.з.ни тузиш ва белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. (муал. – А.Ли)