Yangi hujjatlar

БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЭРКИН ЗОНА

БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЭРКИН ЗОНА – давлатнинг ҳудудий қисми, унда ташқи савдо битимлари предмети бўлган ҳар қандай моддий қимматликлар божхона назоратига тушмайди ва импорт божи ва йиғимлари олинмайди. Эркин зонада экспорт–импорт товарлари учун божхона назоратигина амалга оширилади. Эркин зонага товарни киритиш учун божхона декларацияси талаб қилинмайди. Божлар ва солиқлар йиғишни назарда тутувчи тадбирлар божхона тизимида миллий фарқланишлар юқори бўлган шароитда ташқи савдо фаолиятини кенгайтириш мақсадида эркин тижорат зонаси ташкил этилади. Бундай зоналарда импорт–экспорт товарининг истеъмол тузилишини сақлаш учунгина шароит яратилади. Эркин зона саноатида товарлар қайта ишлашга берилиши ёки улар асосида янги маҳсулотлар ва буюмлар тайёрланиши мумкин. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига