Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ПОСТИ

БОЖХОНА ПОСТИ – божхонанинг муайян жойда ёки муайян ҳудудда божхона орқали расмийлаштиришини ва божхона назоратини тўла ҳажмда амалга оширишга ваколатли бўлган бўлинмаси. Божхонадан фарқли ўлароқ, юридик шахс ҳуқуқларига эга эмас. Б.п. одатда божхона маъмуриятидан узоқда, унга бўйсунадиган божхона ваколатига (юрисдикциясига) кирувчи ҳудудда жойлашган бўлади. Постнинг фаолияти одатда вилоятнинг бир–икки туманига, транспорт инфраструктурасининг объектларига (кичикроқ дарё портлари, аэропортлар, темирйўл станцияларига) дахлдор бўлади. Б.п. қоида бўйича давлат чегараси бўйлаб деярли ҳар бир ўтиш жойида ташкил этилади. Б.п. йирик саноат корхонасида ҳам тузилиши мумкин. Б.п. кўпроқ юкларни кўздан кечириш ва расмийлаштириш б-н шуғулланади. Б.п.нинг таркибий қисмига пост бошлиғи ва ҳудудий принцип бўйича ташкил этилган бўлимлар киради. Бўлим штатига бўлим бошлиғи, божхона хизмати бош назоратчиси, катта назоратчилари ва назоратчилар киради. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига