Yangi hujjatlar

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ – товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари амалга оширадиган операциялар мажмуи. Б.р. божхона органи фаолият кўрсатадиган зонадаги шу мақсад учун ажратилган, товарларни жўнатувчи ёки олувчи ёхуд уларнинг таркибий бўлинмаси жойлашган ерларда амалга оширилади. Манфаатдор шахснинг ёзма илтимосномасига биноан унинг ҳисобидан ва божхона органининг розилиги б-н б.р. бошқа жойларда ва божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда ҳам амалга оширилиши мумкин. Божхона органлари жойлашган ерларда эмас, бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида б.р.ни ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларини, ускуналар ҳамда алоқа воситаларини бепул бериб қўядилар. Божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг б.р.ни божхона декларацияси қабул қилинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмай амалга оширади. Мазкур муддатлар давлатнинг бошқа органлари товарлар ва транспорт воситаларини назорат қилиши учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олмайди. Б.р.дан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар б.р. вақтида иштирок этишга ҳақлидир, божхона органи мансабдор шахсларининг талабига биноан эса, б.р. вақтида ҳозир бўлишлари ва расмийлаштиришни амалга оширишда уларга зарур ёрдам кўрсатишлари шарт. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига