Yangi hujjatlar

БОЖХОНА ҲУДУДИ

БОЖХОНА ҲУДУДИ давлатнинг божхона ҳуқуқи тўлиқ амал қиладиган ҳудуд. Одатда давлатнинг божхона ҳудуди унинг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари, улар устидаги фазони ўз ичига олувчи миллий ҳудудга мос тушади. Бироқ, миллий ҳудуднинг белгиланган қисмлари истисно қилиниши мумкин, мас.: эркин зоналар ёки қирғоқ чизиғи б-н денгиздаги давлат чегараси орасидаги сувлар. Миллий ҳудуднинг истисно қилинган қисмлари «божхона энклавлари» деб юритилади. Халқаро битимлар б-н давлатнинг б.ҳ. бошқа давлатнинг божхона энклавини ўз ичига олиши мумкин. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига