БОЖХОНА ҲУЖЖАТЛАРИ – божхона муассасаларининг мансабдор шахслари томонидан тегишли тартибда тузилган, тасдиқланган ва берилган ҳужжатлар, товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан олиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ташкилот ва муассасаларнинг расмий ҳужжатлари: олиб кириш ва олиб чиқишга ижозатнома ва ҳ.к.. Улар қаторига товарларни транзит қилишда юборилган жойдаги божхона органига топширилиши керак бўлган товарларга тегишли ҳужжатлар ҳам киритилади. (муал. – А.Ли)