БЎЛИНМАЙДИГАН АШЁ – ФК 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади. Мас., чорва моллари, автомобиль ва ш.к. киради. Уларни бўлиш жараёнида мақсадга мувофиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунингдек, унинг қиймати ва аҳамиятига таъсир этмай қолмайди. Бир хил ёки бир неча хил предметларнинг мажмуи бўлиб ҳисобланадиган, жисмоний жиҳатдан алоҳида, мустақил, бироқ йиғилганда, мажмуа ҳолида, ягона мақсадга хизмат қилувчи мураккаб ашёлар ҳам бўлинмас ҳисобланади. Мас., компьютер комплекти. (муал. – И.Зокиров)