Yangi hujjatlar

БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ

БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ – фуқаролик суд ишларини юритишнинг бир тури. Суд буйруғини чиқариш учун судга мурожаат этилган талаб низосиз бўлиши лозим. Судья бундай тартибда иш юритишда фуқаролик процессуал қонунида белгиланган иш кўриш б-н боғлиқ бўлган қоидалар татбиқ этилмайди, иш қўзғатилмайди, гувоҳларнинг кўрсатувларидан фойдаланилмайди. Суд буйруғига оид қоидаларда ундирувчининг пул маблағларини ундириш, шунингдек, кўчар мол-мулкни қарздордан талаб қилиш тўғрисидаги талаблар кўрилади. Низосиз тартибда деган сўзни алоҳида тартибда кўриладиган ишлардан фарқлай олиш лозим. Суд буйруғи тартибида кўриладиган талаблар қонунда белгиланган. Манфаатдор шахс қуйидаги ҳолларда суд буйруғини чиқариш ҳақида талаб қилиши мумкин: 1) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса; 2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва жавобгар томонидан тан олинган бўлса; 3) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш б-н ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати б-н боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса. (муал. – М.Мамасиддиқов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига